Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Қаҳрамон Асланов: «Шошилмай туринглар, Месси «Барселона»да қолиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Мессининг «Барселона»ни тарк этиши ҳақида ҳатто расмий хабар ҳам чиқиб улгурган бўлса-да, шошилмай туринглар, футболчи барибир "Барселона"да қолиши мумкинлигини назардан қочирмаган бўлардим.

Аслида, Мессининг клуб билан шартномаси бир ой олдин тугаган ва у аллақачон «Барселона» ўйинчиси эмас. Янги шартнома тузилишига эса, клубнинг иқтисодий аҳволи имкон бермаётганди. Бунинг устига Суперлига машмашаси туфайли, клуб билан терс бўлиб қолган Ла Лига «фейр плей» талабларини рўкач қилиб, босим ўтказаётганди.

Бу расмий хабар, яъни «иқтисодий вазият туфайли Месси билан шартнома имзоланмаётгани» қайсидир маънода клубнинг Ла Лигага (ё Мессининг ўзига) жавоби  бўлиши мумкин. Бизни тинч қўйинглар, акс ҳолда, Лига бир жавоҳиридан айрилади, бу ҳам турнир престижига зарба, деган маънода. Нега бўлмасин? Месси шунақа ўйинчики, ўтган ёз "Барса" президентини, бунисида Ла Лига раҳбарини истеъфога чиқариши мумкин...

Ахир Мессининг кетиши, унинг қаергадир бориши дегани, агар футболчи ўзига клуб топганида, аллақачон иси чиқарди. Яъни, Месси билан янги шартнома тузилмаётгани ва унинг кетаётгани ҳақидаги хабар — айни пайтда хабардан бошқа нарса эмасдек, назаримда.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 07:45, 06.08.2021.
Ўқилди: 7045 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик