Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Клаудио Раньери: «Шогирдларимни қандай танқид қилишим мумкин?»

Баҳо:
+ | -

«Интер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери «Новара»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдираркан, шогирдлари майдонда қўлидан келган барчасини қилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

Италия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Интер» – «Новара» учрашуви 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунига етди. Қайд этиб ўтиш жоиз, «Новара» мавсум давомида уч марта ғалаба қозонган бўлса, шундан иккитаси айнан «Интер»га қарши ўйинларда қўлга киритилган.

«Вуядин Бошков айтганидек, ҳакам ҳуштак чалиб, 11 метрлик нуқтани кўрсатмагунича пенальти бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўзимизни оқлашга ҳаракат қилмоқчи эмасмиз», деди Раньери.

«Ҳар бир ўйин — алоҳида тарих. «Новара» қарши ҳужумларда муваффақиятли ўйин кўрсата оладиган жамоа эканлигини билардик. Шунинг учун ҳам рақиб ҳимоясидаги бўш зоналардан фойдаланиб қолишни мақсад қилгандик», деди «Интер» устози.

«Паццини иккинчи бўлимда майдонга тушганига сабаб, у ҳафта давомида тумовдан азият чекканди. Биз ўйин давомида қўлимиздан келганини қилдик. Аммо бир вазиятда «ухлаб» қолиб, Караччиолонинг аъло даражадаги голи билан якунланган ҳужумни ўтказиб юбордик», деди Раньери.

«Биз ишлашда давом этишимиз ва белгиланган йўналишда ҳаракат қилишимиз керак. Агар шогирдларим ҳаммасини тўғри қилишган бўлса-ю, фақат гол ура олмаган бўлсак, мен шогирдларимни қандай қилиб танқид қилишим мумкин?», дея қўшимча қилди «Интер» бош мураббийи Клаудио Раньери.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 23:05, 12.02.2012.
Ўқилди: 10137 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.