Кайо Хорхенинг шартнома имзолаши ва "Аталанта" билан Мерих Демиралнинг ижараси борасида келишиб олиш орқали, "Ювентус" яқин бир неча кун ичида яна иккита муҳим вазифани ҳал қилади.
Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "кекса синьора" яқин кунларда "Сассуоло" билан ҳам Мануэль Локателли трансфери устида музокара ўтказиши режалаштирилган. Клублар ушбу битим сабаб уч марта учрашган ва ҳали ҳам келишувга эришмаган. "Юве" 5 миллион еврога 2 йиллик ижара, бундан ташқари футболчини сотиб олиш учун 20 миллион, қўшимчасига 7 миллион бонус ва келгуси сотувнинг 25 фоизини беришни истамоқда. "Сассуоло" эса ўз ўйинчиси учун 35 миллион евро олмоқчи ва Локателлини тўлиғича Турин клубига сотиб юбормоқчи.
Иккинчи мавзу - Пауло Дибала. Футболчининг агенти ҳозир Италияда. "Ювентус" раҳбарияти билан учрашув жума ёки шанба куни бўлиб ўтади.
Гарчи аргентиналикнинг янги шартномаси бўйича музокаралар осон кечмаса ҳам, томонлар келишувга эришиши кутилмоқда ва Дибала ҳар мавсумда 8 миллион евро, бонуслар ва жами 10 миллион евро ишлаб олади.