Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Йўналиши кескин ўзгарган поезд"нинг янги манзили қаер? Месси кетишига асосий сабаб нима?

Баҳо:
+ | -

Доимгидек иш вақтим тугаб, уйга йўл олдим. Одатда, ишдан чиқгандан сўнг ОАВдан ўзимни бироз тияман ва ўзим ёқтирган фильм ёки подкастни томоша қиламан. Соат 23:00дан ўтиб борарди ва мен ўзим ёқтирган «Шелбийлар оиласи» сериалини томоша қилаётган эдим. Қўнғироқ. Ҳамкасб акам ва курсдошим менга қўнғироқ қилмоқда. Аввалига қандайдир сирли суҳбат олиб бордик ва якунда акам охири менга бор воқеани айтди. Ўз анъаналаримга тупуриб қўйиб, тезда ижтимоий тармоқларга йўл олдим ва кўзим тушган хабарлар «Месси энди »Барселона« футболчиси эмас». Даҳшат!

Йўналишини ўзгартирган поезд

Одатда манзили томон кетаётган поезд ўз рельсида хотиржам кетаверади то манзилга етгунча. Бироз ўнга ва бироз чапга, аммо катта ўзгаришларсиз. Айни дамда бўлган воқеани шундай баҳолаган бўлар эдим. «Ўз рельсида одимлаб бораётган поездни қандайдир катта куч кўтариб бошқа рельсга олиб ўтиб қўйди». Бу кучга хали тўхталиб ўтаман.

Бироз тинчланиб оламиз

Ҳа, Месси энди Каталония супер клуби футболчиси эмас. Юқорида бироз ҳайрат таъсирида вужудга келган жумлалар. Энди бироз аналитик томондан бу уникал ҳодисага ёндашамиз. Месси билан янги шартнома тузиш ишлари муваффақиятли кетаётгандек эди, гўё. ОАВда "ана Месси шартнома имзолашга яқин", "мана у клуб билан келишиб олди" ва ҳоказо хабарлар кунига ва ҳатто соатига чиқиб ётган эди. Унинг қолишига миллионлаб инсонлар ишонаётган эди. Хатто «Барса» футболчиларидан тортиб Мессининг ўзи ҳам бу воқеа содир бўлишини кутган, менимча. Аслида, бир воқеа содир бўлмади холос. Тахминлар ҳар доим ўзини оқламайди ва ҳамма нарса биз кутганимиздай бўлмайди. Шундай бўлсада, бу кутилмаган воқеа ростдан ҳам кутилмаган эди. Воқеанинг кутилмаганликини фоизда баҳоласак - 100 фоиз.
Кутилмаган воқеа. «Нега боядан бери» бир жумлани такрорлаяпман, ахир. Бу журналистикага тўғри келмайди, бироқ бу воқев ақлга сиғдириб бўлмас ва ўта таъсирли. Шундай экан, мазкур ҳолат таъсирида айрим қонуниятларни бузсам, ҳеч ким мени койимаса керак.

Мессининг кетишига нима сабаб бўлди?

Ўтган йили Месси «Барселона»дан кетиш кайфиятида юрган эди. Унда Лео президент билан келиша олмаётган эди ва клубдаги ички муҳит уни ғазаблантирган эди. Ҳа, бу инсоний фактор. Мессининг бу қарорга келишига «сабр косанинг тўлиши», «асабнинг дош бера олмаслиги» ташхисларини сабаб қилиб кўрсатсак бўлади, аммо ўшанда Мессини жамоада қоғоз яъни шартнома ушлаб қолган эди. Энди Месси нега «Барселона»дан кетмоқда. Сабаб? Азизлар, очиғини айтаман мен журналистман, математик эмас. Бу сабабни яхшилаб тушунтириб бериш учун яхши ҳисоб-китоб қила олишим ва бир қанча молияга доир терминларни ёд олишим зарур. Журналистга минг хунар оз. Майли, мен бухгалтерия курсига ёзилиб қўяман ва бошқа бу каби уятли ҳолатга тушиб қолмайман деб умид қиламан. Айрим Ла Лига талаблари, молиявий қийинчиликлар аслида Леони «Барса»дан ва «Барса»ни Леодан айирмоқда. Аслида, катта куч ҳам айни шу. Маблағ ва қандайдир шартномалар айни дамда катта куч ва у биз ўйлаганданда кўп ишларга қодир. 

Буёғига нима бўлади?

Ҳа, клуб расмий ижтимоий тармоқларида буни эълон қилди. Айни дамда қандайдир гипотезалар ва шубҳаларга асос йўқ, у кетади, дея ўйламоқдамиз. Шундай бўлсада, мен унинг қолиши ва яна қандайдир ғайриоддий воқеалар рўй бериши мумкинлигини ич-ичимдан инкор этмаяпман. Сабаби, Ла Лига ўз талабларидан чекинмаётган бир пайтда Каталония супер клуби кескин қарор қабул қилиб, уларнинг кўзини очиб қўймоқчи, дея тахмин қилишимиз мумкин. "Бўмаган гап", "бўлди кетди" дейдиганларнинг фикрини инобатга оламан. Шунчаки, айрим янгиликлардан хулоса ўлароқ, бу тахминни йўққа чиқариб ташлай олмас эдим. Балки, ҳаммаси ўткир сюжетли фильм каби ўзгариб у қолар ва ёки ҳеч нарса ўзгармай бошқа бир клубга йўл олар. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу воқеа катта шовқинга, ҳайратларга ва Месси ва "Барселона"нинг ашаддий мухлисларининг тушкинлигига сабаб бўлди.

Келинг, Месси ва "Барселона"нинг шонли онларини, бахтли кунларини хотирлайдиган роликларни кўришга шошилмай турайлик. Ҳаммаси ўзгариб кетар, балки. Худди кечаги ўзгаришлар каби. 

 

                                                        Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 14:42, 06.08.2021.
Ўқилди: 15707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.