Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ва Ўзбекистон байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қуради

Баҳо:
+ | -

Токио—2020 Олимпиадасида эркин кураш бўйича бронза медалини қўлга киритган Бекзод Абдураҳмонов ҳамда ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг байроқдори бўлган таэквондочи Нигора Турсунқулова турмуш қурмоқда. Бу ҳақда Бекзоднинг ота-онаси ва опаси «Спорт ТВ» телеканалидаги кўрсатувда маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, тўй Олимпиада ўйинлари тугагандан кейин бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов 1990 йилнинг 15 мартида Тошкентда туғилган. У фаолияти мобайнида 2 мартадан Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида эса бронза медални қўлга киритган. Шунингдек, Бекзод Рио-2016 Олимпиадасида ҳам иштирок этган.

Нигора Турсунқулова эса 1999 йилнинг 4 апрель санасида Жиззах вилоятида туғилган. У таэквондо бўйича 2018 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Нигора Жакартада ўтган Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Қайд этиш ўринли, бунгача ҳам ўзбекистонлик спортчилар ўзаро оила қурган ҳолатлар бўлган. Хусусан, оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 2020 йилнинг февраль ойида синхрон сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Алмира Маматказинага уйланганди. Шунингдек, гимнастикачи Оксана Чусовитина ва юнон-рум кураши устаси Баҳодир Қурбонов ҳам оила қурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:07, 06.08.2021.
Ўқилди: 10347 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.