Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларида иштирок этаётган қизларимиз ҳам Олимпия ўйинларида саралаш босқичи доирасида биринчи ва иккинчи машқларни бажаришди.
Екатерина Пирожкова қўл остидаги тайёрланган қизларимиз (Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова)дастлабки чиқишда 5 та тўп билан тайёрлаган дастурларини намойиш қилишди. Ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 42.100 балл билан баҳоланди. Илк машқдан кейин жамоамиз 5-ўринни эгаллади.
Бироз аввал қизларимиз яна бир дастурда ўз чиқишларини намойиш этдилар. Унда 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада машқ бажариш бўйича дастур ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилди. Бу сафар жамоамиз бироз паст балл олди — 36.900 (11-ўрин).
Иккита машқ учун берилган баҳолар йиғиндиси эса 79.000 баллга тенг бўлди. Ўзбекистонлик қизлар якунда 9-ўринни эгаллашди ва финалга чиқиш учун озгина балл етмай қолди. Жамоамиз финалда иштирок этиши мумкин бўлган захира вариантига киритилди. Финалга чиққан 8та жамоадан бирортаси иштирок эта олмай қолса, унинг ўрнига Ўзбекистон вакиллари таклиф этилади.
Бадиий гимнастика, жамоавий
1 . Болгария — 47.500 (1) + 44.300 (1) = 91.800 (финал)
2. Россия — 45.750 (2) + 43.300 (3) = 89.050 (финал)
3. Италия — 44.600 (3) + 42.550 (4) = 87.150 (финал)
4. Исроил — 44.000 (4) + 40.650 (7) = 84.650 (финал)
5. Хитой — 41.600 (6) + 42.000 (5) = 83.600 (финал)
6. Украина — 41.450 (7) + 41.250 (6) = 82.700 (финал)
7. Япония — 40.400 (8) + 39.325 (8) = 79.725 (финал)
8. Беларусь — 36.000 (12) + 43.650 (2) = 79.650 (финал)
9. Ўзбекистон — 42.100 (5) + 36.900 (11) = 79.000 (захира)
10. Озарбойжон — 36.700 (10) + 37.650 (10) = 74.350 (захира)