Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Вадим Абрамов: «БААнинг қолган учта голи муаллифи ким?»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, Филиппин терма жамоасига қарши учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида, БАА олимпиячилари қандай қилиб атиги битта гол ургани ҳолда саккиз очкога эгалик қилаётганини тушунмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Gulf News» нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва Филиппин миллий терма жамоаси ўртасидаги учрашув Абрамов шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган.

БАА олимпия терма жамоаси эса, Ироқ олимпия термасига 0:3 ҳисобида техник ғалаба ёзилганидан сўнг, тўрт учрашувдан кейин саккиз очко тўплаган.

«Тўртта учрашувда атиги битта гол урган жамоа саккиз очкога эгалик қилиб тургани жуда ҳам кулгули ва мен бунга бирор бир изоҳ топа олмаяпман», деди Абрамов.

«БАА икки марта голсиз дуранг қайд этган ва бир марта, Қатарда бўлиб ўтган ўйинда Ироқ олимпиячиларини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан сўнг уларнинг ҳисобида беш очко бўлиши керак. Бироқ, ФИФАнинг қарори билан уларнинг очколари сони саккизтага етказилди, тўплар нисбати эса 4:0га ўзгарди. Кимдир менга тушунтириб бера оладими: бу учта голнинг муаллифи ким?», дея савол билан мурожаат қилди Абрамов.

«Ҳозирча мана шу нарса мен учун сир бўлиб қолмоқда, ҳеч ким бунга ишонарлироқ изоҳ бера олмаяпти», дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи.

«Вазифани қандай уддалаш мумкинлиги бизга ҳам, бошқа жамоаларга аниқ равшан: олдинда икки ўйин бор ва иккисида ҳам ғалаба қозонмоқ керак. Лондонга бориш учун биз Ироқ ва БААга қарши ўйинларда олти очкони қўлга киритишимиз керак бўлади. Мен футбол нима эканлигини биламан ва шогирдларимга яхши ўйнаш кераклигини уқтираман», деди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

Манба: www.gulfnews.com
Киритилди: 06:23, 13.02.2012.
Ўқилди: 12583 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик