Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Назорат учрашуви: «Насаф» - «Металлург-Кузбасс» (Россия) 1:1

Баҳо:
+ | -
Foto: fcnasaf.uz

Анталиядаги навбатдаги учрашувида “Насаф” футболчилари Россия иккинчи дивизиони вакили – Новокузнецкнинг “Металлург-Кузбасс” жамоаси билан жанговар дурангга имзо чекишди.
 
Учрашув биринчи бўлими “Насаф” устунлиги остида ўтсада, бу ҳисобда акс этмади. Бунинг устига илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишни бошлаган бир йўла икки футболчимиз- ҳимоячи Шавкат Раимқулов ва ҳужумчи Иван Бошкович кичик жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. Бунгача Бошковичда ҳисоб очиш учун яхши имконият юзага келганди. Андрей Переплёткинс марказдан жарима майдонига яқинлашди ва тўпни Бошковичга узатиб берди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Иваннинг зарбасини дарвозабон қайтаришнинг уддасидан чиқди.
 
27-дақиқада “Насаф”нинг ўнг дақиқадан бошланган ҳужумидан  кейин тўп жарима майдонига узатилди. Ҳимоячилар тўпни бартараф этишга уринишди. Элдор Бойматов эса чап оёқда дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу сафар “Металлург” посбони тўпни эгаллаб олди.  Бўлим охирларига келиб новокузнецкликларда ҳам ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлди. Аммо ҳужумчининг яқин масофадан берган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
 
Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида кўплаб ўзгаришлар кузатилди. “Насаф” бош мураббийи тажрибали футболчилар билан бирга ёшларга ҳам имкон берди. 62-дақиқада ёш ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев майдон марказида оддий вазиятда тўпни рақибга олдириб қўйди. Натижада рақиб тезкор ҳужум бошлади. “Насаф”чилар тезлик билан ҳимояга қайтишди. Аммо ўз дарвозаси олдида рақиб ҳужумини бартараф этишда яна Гадоев хато қилди. Натижада Ҳасанов билан бирга бир вазиятга чиқиб борган “Металлург” ҳужумчиси ҳисобни очди.
 
Голдан кейин ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Умуман ҳар иккала томон очиқ футбол намойиш этди. Шоҳруҳ Гадоев ўз айбини ювиш мақсадида чап қанотдан бир қатор ҳужумлар ташкил этиб, рақибни саросимада ушлаб турди. 74-дақиқада айнан у чап қанотда рақиб ҳимоячисидан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва тўпни жарима майдонига узатди. Бу ерда “Металлург” посбони ва ҳимоячи ўзаро бир-бирларини тушунишмади ва тўп ҳимоячига тегиб дарвоза томон йўл олди. Аммо уларнинг бахтига тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди. 78-дақиқада Суҳроб Неъматов бу сафар чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Гадоевнинг боши билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ чиқди.
 
81-дақиқада ниҳоят футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жаҳонгир Жиямуродов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб бергач, Илҳом Шомуродов дастлабки уринишда тўпни эгаллаб олди. Аммо унга зарба беришга ҳимоячи қўполлик билан йўл бермади. Учрашув бош ҳаками эса  иккиланмасдан 11-метрлик жарима тўпи белгилади. Бу вазифани эса Мирҳолдиршоев бехато амалга оширди-1:1.
 
Голдан кейин ҳам футболчиларимиз бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил этишларига қарамай, ўйин дуранг натижа билан интиҳо топди.
 
“Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинда қуйидаги таркибни майдонга туширди: Ҳасанов, Раимқулов, Малишич, Қораев, Аъзамов, Юсупов, Бойматов, Переплёткинс, Камолов, Мирҳолдиршоев, Бошкович.
 
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Каримов,  Гадоев, Геворкян, Жиямуродов, Бойдуллаев, Неъматов.
 
Футболчиларимиз кейинги назорат учрашувини 14 феврал куни “Говерла-Закарпатье” (Украина) жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:29, 13.02.2012.
Ўқилди: 10658 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.