Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Токио-2020. Бокс. Жалолов vs Торрес (превью)

Баҳо:
+ | -

Алабай ва питбуль жангини кўрганмисиз? Афсус, мен кўрдим.

Кўрмаганларда эса (кўрманг ҳам, тавсия этмайман) савол пайдо бўлиши мумкин. Қанақа қилиб ҳар хил вазнда бўлган иккита кучукни уриштириш мумкин? Алабай питбульга нисбатан икки баравар катта ва оғирроқ бўлса рақибини ғажиб ташлайди-ку? Албатта, мантиқий савол.

Алабай питбульдан анча баландроқ, оғирроқ, ҳамда кучлироқ. Аммо питбуль чаққонроқ, қайишқоқроқ ва унинг қопиши кучлироқ. Ва яна муҳим омил — питбуль оғриққа бемалол чидай олади. Хато қилишим мумкин, аммо агарда адашмасам жангларнинг деярли 80% питбуль ғалабаси билан якунланади.

Сценарий бир хил — биринчи беш дақиқа давомида алабай рақибидан устун, аммо кейинроқ алабай чарчаганидан сўнг ташаббус бутунлай питбуль томонига ўтади. Агарда бошида масалани ўз фойдасига ҳал қилмаса (қанақа қилиб, ўйлайманки, тушунтиришнинг ҳожати йўқ), кейин катта кучук анча қийин аҳволга тушиб қолади.

Нима учун ушбу таққослаш келтирилди?

Жалолов рақибидан баландроқ, оғирроқ, кучлироқ. Торрес эса яқин масофада, албатта чаққонроқ ва қайишқоқроқ бўлади. Баҳодирнинг жеб, ва айниқса кросси, яъни тўғридан бериладиган зарбалар кучлироқ. Ричардда эса хуклар. Ва яна битта муҳим омилни айтиб ўтиш керак — Торрес зарбаларни яхши ушлайди.

Ҳа, мен адашмадим. Тўғри ўқидингиз. Торрес зарбаларни яхши ушлайди. 2019 йилда бўлган жангни ҳозир инобатга олмасак ҳам бўлади. Торрес ўша пайтдан анча ўсди. Ва ушбу Олимпиадада шахсан мен ўзим бир нечта шунга ўхшаган воқеаларни кузатдим — 5 йил олдин рақибларидан калтак еб юрган боксчилар Токио-2020да ўз реваншларини олишди. Торрес эса ушбу турнирда бир қанча ўта кучли зарбаларни жиддий рақиблардан (Перо, Қўнқабаев) ўтказиб юборган, аммо бирон марта рингнинг полига йиқилмади.

Бизга маъқул бўлган жанг сценарийси

Баҳодир одатдагидай ўзига қўлай, яъни узоқ бўлган масофадан ишлаши керак. Ва ўзининг машҳур жеб ва кроссларини доимо ишлатиши керак. Рақибимиз эса, албатта, ўша масофани бузишга ҳаракат қилади ўзининг оғир хукларини бериш учун. Агарда боксчимиз оёқда битта бир хил темпда уч раунд давомида ишласа, бу энг муҳим омиллардан бири, бизда муаммо бўлмайди.

Менимча, биринчи раундда Баҳодирда муаммо бўлмаса керак, аммо иккинчи раунддан бошлаб Жалолов аста-секин чарчашни бошлайди. Рақибимиз эса, менимча, ўша темпда тинмай ишлайди. Мана шу жойда жирканмай клинчларни ишлатиш керак бўлади, фақат ҳакамдан жарима очкони олмай. Ва шу тарзда жангни охириигача олиб бориш керак бўлади. Албатта, жеб ва кроссларни эсдан чиқармай.

Баҳодирда яна битта катта плюси бор. Апперкотлар. Мана шу пастдан бериладиган зарбани Баҳодир иккинчи раунднинг охирида ёки учинчи раунд бошланиши билан берса бўлади. Торрес ҳужумга бошини пастга эгиб ташланади, бу эса жеб ва кроссларга сал ноқулайлик яратса-да, аммо апперкотлар учун идеал позиция бўлади. Торреснинг ҳужумларининг бирида, айнан у кутмаган пайтида, ўша апперкот билан рақибимизга катта сюрпризни қилса бўлади. Ричард эса, менимча, Жалоловнинг 80% зарбалари жеб ва кросс деб ўйлайди. Ва кутмаган зарбадан сўнг, ким билади, балки ушбу Олимпиадада Торрес илк маротаба канвасга йиқилади.

Жанг фаворити

Хуллас калом. Менимча, биз ушбу жангда фаворитмиз, аммо яққол эмас. Менимча, бизнинг устунлигимиз — 55/45. Агарда Жалолов ўзининг 100 фоизини кўрсатса, жангда ютишимиз керак. Аммо Торреснинг формаси мени хавотирга солмоқда. Ва ҳакамларга ҳам менда ишонч йўқ. Агарда тенг жанг бўлса, катта эҳтимол билан олтин медал Америкага жўнатиб кетади.

P.S.

1. Ушбу мақола орқали ўзимнинг шаҳсий фикримни билдирдим. Фақатгина алабай ва питбульнинг жанг услубини таққослаш учун келтирдим. Одамларни итлар билан солиштирмадим (ушбу мурожаат матнни ўқимаган ёки нотўғри тушунганларга).

2. Қизиқ нарса, алабай — Ўрта Осиё ҳудудида шаклланган, Ўзбекистонда кўп, питбуль эса Америка Қўшма Штатларида, ўзи Америка питбули дейилади.

Токио-2020. Бугунги бокс жанглари бошланиш вақти — 09:55.
11:15 (бизнинг жангимиз)
Спорт ТВ каналида.
Шарҳда: Отабек Жўраев (русча) / Сардор Раҳимов (ўзбекча)

Отабек Жўраев.

Манба: https://t.me/djuraevotabek
Киритилди: 08:39, 08.08.2021.
Ўқилди: 11684 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.