Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Баҳодир Жалолов - Олимпиада чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритди.

ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс спорт тури бўйича +91 килограмм вазнда рингга кўтарилган Жалолов финалда америкалик Ричард Торрес билан жанг қилди. 3 раунд давом этган жангда Баҳодир рақибини мағлуб этиб, олтин медаль эгасисига айланди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 даги 5-медали ҳисобланади.

Биринчи раундда спортчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Масофани ушлаб тура олган Баҳодир дастлабки 3 дақиқаликда рақибига нисбатан кўпроқ зарба бера олди. Аммо ҳакамларнинг 3 нафари устунликни Торресга тақдим этишди.

Табиийки, бу ҳолат Жалоловнинг жаҳлини чиқарди. У иккинчи бўлимни анча тажовузкор ўтказди. Бутун олимпиада давомида оғир зарбаларни кўтариб келган Ричард ҳамюртимизнинг бу зарбаларини кўтара олмади. Ҳакам ҳисобни очди. Бош устига, америкалик спортчи бошини эгиб хавфли ҳаракатларни кўпайтириб юборгани рефери унга нисбатан расмий огоҳлантириш берди. Натижада иккинчи раундда барчаси ўз жойига тушди ва энди Баҳодир 5:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди.

Зарбалардан ўзига келиб улгармаган Торрес учинчи раундда таваккал қилишга интилди, аммо унинг кучи бугунги Баҳодирга етмасди. Ватандошимиз сўнгги бўлимни ҳамда жангни ўз фойдасига ҳал қилди. Якуний ҳисоб — 5:0 (29:26, 29:27, 30:26, 30:26, 29:27).

Учинчи олтин медаль муборак, Ўзбекистон!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:56, 08.08.2021.
Ўқилди: 6944 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5592]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2779]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2606]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2550]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1855]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1851]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1817]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1589]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1581]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1484]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик