"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўз ватандоши Лионель Мессининг "Камп Ноу"ни тарк этиши ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди. Агуэро Месси билан "Барселона"да ўйнашга улгурмади.
"Сизга келажакда энг яхши тилакларимни тилайман, нима бўлишидан қатъи назар, сиз менинг дўстимсиз. Мен сизнии яхши кўраман”, - деб ёзди Агуэро ўзининг Инстаграм саҳифасида.
1 июль куни Месси эркин агентга айланди. 5 август куни "Барселона" аргентиналик билан янги шартнома имзоламаслигини расман эълон қилди. Лео фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши кутилмоқда.