Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Аҳмад Убайдуллаев: «Оғир иқлим шароитида машғулот ўтказишга мажбурмиз»

Баҳо:
+-1 | -

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси куни кеча пойтахтимиздаги иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини ҳам якунлади. Йиғин сўнггида клуб бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев клуб расмий сайтига тайёргарликлар ҳақида гапириб берди.

«Жамоамиз ўтказаётган тайёргарликни беш баллик тизимда «4» баллга баҳолардим. Чунки, биз ҳозирда ўз юртимизда тайёргарлик кўраяпмиз. Кўрганингиздек, ўзимизда оғир иқлим шароитида машғулотлар ўтказишга тўғри келяпти. Ноқулай об-ҳаво туфайли йиғин доирасидаги битта учрашув қолдирилди», - дейди жамоа бош мураббийи.

«Умуман олганда, сунъий қопламали майдон ва ноқулай иқлим шароитини айтмаганда жамоанинг тайёргарлигидан қониқяпман. Йигитлар машғулотларга зўр беришмоқда. Афсуски, режадаги Туркия сафари амалга ошмайдиган бўлди. Тўрт босқичли тайёргарликнинг уч босқичини ҳам якунладик.  Йиғинлар давомида ўндан ортиқ назорат баҳсларида қатор футболчиларни синовдан ўтказдик. Энди 14 февралдан яна Тошкентда бошланадиган йиғинимиз ҳал қилувчи, энг муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради», - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди «Динамо» расмий сайти.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:56, 13.02.2012.
Ўқилди: 12191 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.