Россиялик таниқли мутахассис Александр Тарханов Махачқалъанинг "Анжи" клуби олиб бораётган трансферлар ҳақида гапираркан бу сиёсатни "Бунёдкор"нинг уч йил олдинги ҳолатига қиёслаб ўтди.
«Анжи» олиб бораётган ишларда жуда катта амбиция бор. Бироқ бундай катта лойиҳа билан ҳам ЦСКА ва "Зенит" каби жамоаларга муносиб қаршилик кўрсата оладими? Жамоа ҳозирда натижаларни юлдузларнинг индивидуал устунлиги эвазига қўлга киритмоқчи бўляпти. Лекин бугунги футболда жамоавий ўйин биринчи ўринда туради».
«Жамоага фақат футболчи сотиб олиш билан бирор натижага эришиш қийин. Ҳаттоки Осиё мамлакатларида ҳам футболни бу йўл билан кўтариб бўлмаяпти. Мисол тариқасида Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасини келтириш мумкин. Жамоа Сколари ва ёши ўтиб қолган Ривалдони олиб келиб, бошқа маҳоратли футболчиларни йиғиб ҳам Ўзбекистоннинг мутлақ етакчисига айланиб қолгани йўқ. "Анжи" ҳам янги қурилаётган жамоа. Шунинг учун ҳам клуб ҳақида жавоблардан кўра, саволлар кўпроқ», дейди мураббий "Советский Спорт" нашрига берган интервьюси чоғида.