"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Гампер кубоги доирасидаги "Барселона"га
(0: 3) қарши кечган ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.
"Жамоа яхши ўйнади, айниқса биринчи бўлимда. Биз ҳали ҳам ишлашимиз ва энг яхши
шаклимизни топишимиз керак. Лекин нима бўлганида ҳам бу ўйин бизга катта ёрдам берди.
Биз тайёргарлик бўйича биздан олдинда бўлган ва кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказган
жамоа билан ўйнадик, лекин умуман олганда ўйиндан мамнунман, чунки биз бир неча бор
дарвозага зарба беришга муваффақ бўлдик.
Мавсум олдидан тайёргарлигимизни якунлаш учун ўз уй стадионимизда "Аталанта"га қарши
яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Чемпионатни ғалаба билан бошлаш учун 22 август
куни "Удинезе"га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш биз учун муҳим бўлади", - дея
Аллегрининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.