Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

«Аделаида» – «Персипура» учрашуви 16 февралда бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Индонезиянинг «Персипура Жаяпура» жамоаси 16 февраль куни ОЧЛ плей-офф учрашуви доирасида Аделаидадаги «Хиндмарш» стадионида Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ОФК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Спорт арбитраж суди «Персипура Жаяпура»нинг ОЧЛ-2012даги ўрнини тиклаш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг, жамоа яна ОЧЛга қайтарилди.

Шу билан бир вақтда, ОФК Мусобақаларни ташкил этиш қўмитаси «Аделаида Юнайтед» – «Персипура Жаяпура» жуфтлигида мағлуб бўлган жамоа ОФК Кубогига йўл олмаслиги, ғолиб жамоа эса ОЧЛнинг «Е» гуруҳидан ўрин олиши ҳақида қарор қабул қилган.

ОЧЛнинг бошқа плей-офф учрашувлари 18 февраль куни бўлиб ўтади. Шу куни гуруҳ босқичи йўлланмаси учун қуйидаги жуфтликлар майдонга тушади:

«Аш-Шабоб» (БАА) – «Нефтчи» (Ўзбекистон)
«Истиқлол» (Эрон) – «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони)
«Поханг Стилерз» (Жанубий Корея) – «Чонбури» (Таиланд)

Манба: www.stadion.uz.

«Аделаида Юнайтед» – «Персипура Жаяпура» ўйини ғолиби «Бунёдкор»нинг гуруҳдошига айланади. Ишониш қийину, лекин воқеалар қуйидаги тартибда ҳам ривожланиши мумкин (тўп юмалоқ, майдон текис деб бекорга айтишмаган-ку): «Персипура» «Аделаида»ни, «Бунёдкор»нинг бошқа бир гуруҳдоши бўлишга даъвогар бўлган «Чонбури» клуби «Поханг Стилерз»ни мағлубиятга учратади. Оқибатда, «Бунёдкор» 2012 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида энг кучсиз гуруҳдан ўрин олиши мумкин...

Киритилди: 18:39, 13.02.2012.
Ўқилди: 11176 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.