«Барселона» футболчилари Жеррард Пике, Самуэл Умтити ҳамда Миралем Пянич «Ювентус» билан кечган ўйинда клуб мухлислари томонидан таҳқирга учради. «Ёхан Кройфф» аренасида 3000 мингга яқин мухлислар бор эди.
Уларнинг ичидаги «Барса» ихлосмандлари ғалабани ҳар хил қабул қилган. Юқоридаги футболчилар мухлислар томонидан хуштакбозликка учраб, душманлик кайфиятида кутиб олинган.
Бу ўйин жамоани сўнгги 17 йил ичидаги биринчи марта Мессисиз майдонга тушиши эди. Аргентиналик футболчи бу ҳафта «ПСЖ» билан келишувга имзо чекади.