«Барселона» ўз дарвозабони Нетони Лондон гигантларига таклиф қилди. «Express» нашри хабарига кўра, Каталония клуби «Арсенал» ва «Тоттенхем»га Нетони сотиб олишни таклиф қилган.
Мессининг тезкор жўнаб кетишидан сўнг, клуб молиявий қийинчиликлар гирдобига янада қаттиқроқ кирди. Шунинг учун бир нечта футболчиларини сотиб юбориш йўли билан буни енгиллатмоқчи.
«Арсенал» ушбу ёзда дарвозабон қидираётгани учун таклифга кучли қизиқиш билдирган. Негаки, клубнинг иккинчи рақамли дарвозабони Руннарсон клуб мақсадларида рўл ўйнамаяпти.