Кириш Регистрация

“Бунёдкор” Анталиядаги йиғинини дуранг билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпиони Анталия йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувида дуранг қайд этди.

2011 йилги Белорусь чемпионати якунига кўра, мамлакатда иккинчи ўринни қўлга киритган Солигорскнинг “Шахтёр” вакилларига қарши кечган учрашув ғоятда қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозалар бирон мраотаба ҳам ишғол қилинмаган бўлса-да, иккала жамоа аъзоларининг ҳужумлари ҳавфли тус олиши билан эсда қоларли бўлди.

Биринчи бўлим ўрталарида Камолиддин Мурзоевда ҳисобни очиш учун қулай вазият юзага келган эди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олиш учун олдинга чиқди. Мурзоев ва Цигалко “дуэлида” ҳужумчимиз устун келди, лекин Мурзоев тўпга зарба бераётганида ўз мувозанатини йўқотиб қўйди. Оқибатда Камолиддиннинг йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Шу куни “Бунёдкор” сафида илк маротаба майдонга тушган австралиялик Дэвид Карнининг ҳатти-ҳаракатлари учрашувни майдон атрофида кузатиб борганларда яхши таассурот уйғотди. Унинг бир уринишдаёқ берган паслари оқибатида ҳужумчилар тўп билан аниқ таъминланаётгани ва қулай вазиятларга чиқиб боришаётганига бир неча бор гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Дэвиднинг жарима зарбаларини яхши бажарганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Учрашувда Карни жароҳатга йўлиқмаслик учун курашларга бой тўқнашувлардан ўзини эхтиёт қилиб ўйнади.

Иккинчи бўлимда ҳам “қалдирғочлар” бир неча голли вазиятлар яратишди. Аксарият ҳолларда рақиб дарвозаси томон йўлланган зарбаларга аниқлик етишмади. Анваржон Солиев икки-уч вазиятда боши билан Цигалко қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишга уринди. Баъзида Солиевдан омад юз ўгирар ёки бўлмасам дарвозабоннинг маҳорати тўпни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинини якунладилар. “Бунёдкор” аъзолари 14 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:35да (Тошкентда 19:35 бўлади) Анталия-Истанбул-Тошкент йўналишида парвоз қиладилар ва 15 февраль куни тонг саҳарда пойтахтимизга етиб борадилар.

“БУНЁДКОР” - “ШАХТЁР” 0:0

“Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Ян Козак, Руслан Мельзиддинов, Виктор Карпенко, Дэвид Карни, Камолидди Мурзоев, Баҳодир Пардаев

Захирадан майдонга тушганлар: Славолюб Жоржевич, Эмил Кенжисариев, Шавкат Саломов, Анвар Ражабов, Анваржон Солиев, Жавлон Мирабдуллаев

“Шахтёр”: Юрий Цигалко, Юрий Коломиц, Алексей Янушкевич, Александр Греньков, Алексей Риос, Павел Ситко, Дмитрий Комаровский, Николай Януш, Дмитрий Осипенко, Андрей Хачатурян

Захирадан майдонга тушганлар: Паулюс Грибаускас, Дмитрий Гололобов, Артём Якубович, Андрей Цеван, Александр Алумона, Кирилл Вергейчик, Денис Дубовский, Анатолий Карп

 
Киритилди: 21:32, 13.02.2012.
Ўқилди: 12758 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.