Кириш Регистрация

«Астон Вилла» Франциядан футболчи харид қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» Франциянинг «Ленс» клуби яримҳимоячиси  Чеик Дукуре борасида музокараларга киришди. «Goal» нашри берган хабарида «Вилла» бу бўйича аллақачон алоқага чиққани, аммо ҳали расмий таклиф киритилмагани ҳақида айтилади.

21 ёшли футболчи ўтган йили Франция 1-дивизионида ажойиб мавсум ўтказди. У тўртта гол ва битта ассистга муаллифлик қилган. Хабарга кўра, «Ленс» клуби футболчи учун 15 миллион евро (12,7 млн фунт) сўрайди.

Айтиш мумкинки, бу қиймат бирмингемликлар учун муаммо туғдирмайди. Чунки улар яқиндагина Грилиш сотувидан 100 миллион фунт ишлаб топганлар. Дин Смит ушбу маблағларни оқилона сарфлашга ҳаракат қилмоқда.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 09:18, 10.08.2021.
Ўқилди: 1520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.