"ПСЖ" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Барселона" билан шартномасини якунлаган ҳужумчи Лионель Мессининг Париж клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва "ПСЖ" аъзоси бўлганимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, жамоа учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Агар Лео Парижга келса, хурсанд бўлардим. Месси дунёдаги энг кучли футболчи, мен уни жамоада кўрганимдан жуда хурсандман", - деди Доннарумма Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ, Месси француз клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишгани ҳақида хабар берилганди.