Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Алексей Евстафеев: «Ўз олдига юксак натижа қўйган жамоа барча рақибни енгиши шарт»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U22 ёшлар терма жамоаси ўз рақибларини билиб олганидан кейин, терма жамоа бош мураббийи Алексей Евстафеев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.

— Қуръа ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Рақибларни билиб олдик. Энди яхши тайёргарлик олиб боришимиз керак, — дейди терма жамоа бош мураббийи.

—    Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон кучсиз гуруҳга тушди, деб ҳисоблайсизми?
—    Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Агар ҳозирданоқ шундай фикрлайдиган бўлсак, биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Биз рақиб ҳақида эмас, кўпроқ ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида бош қотиришимиз керак. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар ўйнашимиз лозим.

—    Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган “D” гуруҳи 5та жамоадан иборат, қолган гуруҳларда эса 6та жамоа ўрин олган. Бу ҳолатга сизнинг фикрингиз.
—    Менимча, бу ҳолат биз учун фойдали. Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз юқори бўлади. Битта рақобатчи камроқ бўлади.

—    Ўйинлар қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмас. Бу ўйинлар Ўзбекистонда ўтишини истаб, Федерациядан мезбонлик учун ариза топширишини сўрайсизми?
—    Йўқ. Ўз олдига юксак мақсадлар қўядиган жамоа қаерда ва ким билан бўлишидан қатъи назар ўйнаши ва ғалаба қозониши лозим. Шунинг учун саралаш ўйинларининг қайси давлатда бўлиши мени кўп қизиқтирмайди.

—    Тайёргарлик ишлари қандай кетяпти?
—    24 февраль куни жамоани илк марта тўплаймиз ва йигитларнинг имкониятлари билан яхшироқ танишиб оламиз. Ҳозирда ёрдамчим Азамат Абдураимов билан биргаликда селекция ишларини олиб боряпмиз ва кенгайтирилган рўйхатни туздик. Бу йиғинга Ўзбекистонда йиғин ўтказаётган клубларимизнинг футболчилари келишади. “Машъал”, “Шўртан”, “Бунёдкор” каби жамоалардаги терма жамоамизга номзод футболчиларни эса дастлабки йиғинга чақирмаймиз. Улар ўз жамоалари билан хориж йиғинларида иштирок этишади.

—    Ўзбекистон олимпия терма жамоасида сизнинг жамоангизга номзод бўлган бир нечта футболчилар бор. Саралаш ўйинлари июнь ойининг сўнги ва июль ойининг бошида бўлиб ўтишини инобатга олганда, бу ўйинчиларни ўз жамоангизга жалб қилиш борасида Вадим Абрамов билан ўзаро бир қарорга кела оласизми?
—    Аввало, олимпия терма жамоамизнинг Лондон-2012га боришини чин дилдан истаймиз. Агар олимпиячиларимиз бу вазифани уддалай олишса, июнь ойида улар олимпиадага тайёргарлик кўраётган бўлишади ва биз уларни безовта қилмаймиз. Бошқа футболчилар билан ҳам вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Агар олимпия терма жамоамиз Лондонга бормайдиган бўлса, унда бу футболчиларнинг хизматларидан фойдаланишимиз мумкин. Лекин такрорлайман, мен Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиадага бориши тарафдориман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:52, 14.02.2012.
Ўқилди: 11487 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.