«Барселона» клуби Месси билан хайрлашганига қарамай, футболчидан қарздорлигича қолмоқда. 2020 йилда бошланган коронавирус инқирозидан кейин клуб ўз молиявий қобилиятларини йўқотган. Хабарларга кўра, «Барса» Мессидан ҳалиҳамон 52 миллион евро қарздор.
Бу нарса нафақат Месси билан, балки бошқа футболчилар билан ҳам мавжуд. Аргентиналик футболчи ва клуб бу қарзларни кейинги 18 ой ичида ёпишга келишиб олишган. Мессининг «Камп Ноу»даги умумий шартномасининг қиймати 555 миллион еврога тенгдир.