Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Жепаров жамоадошлари сафардан муҳим ғалаба билан қайтишмоқда

Баҳо:
+ | -

Кеча ва бугун Zain Саудия Про-лигасининг 20-туридан ўрин олган 6 учрашув бўлиб ўтди. Шу турнинг «Ал-Фотиҳ»-«Ал-Иттифоқ» учрашуви даммамликлар ОЧЛ плей-оффида иштирок этаётганлиги сабабли 27 февралга кўчирилди.

Биз учун муҳими терма жамоамиз сардори таркибида ҳаракат қилаётган Риёзнинг «Аш-Шабоб» клуби сафарда муҳим ғалабага эришгани бўлди. Сервер Жепаров ва унинг жамоадошлари Бурайда шаҳрига маҳаллий «Ат-Тауън» клубига қарши майдонга чиқишди.

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ риёзликлар дарвозасига белгиланган пенальтини Аҳмад ал-Ҳарбий аниқ амалга ошира олмади. Биринчи бўлимни жамоалар голсиз тарк этишгач, иккинчи бўлимнинг учдан бир қисми якунланаётганда бурайдаликлардан Ёсин ал-Бахт ҳисобни очди. Бироқ бу голдан 10 дақиқа ўтар ўтмас Жепаров жамоадошлари ҳисобда олдинга ўтиб олишга ҳам улгуришди. Аввалига, 66-дақиқада бразилиялик Маурисио Вендель ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Носир аш-Шамроний якуний ҳисобга асос бўлган ғалаба тўпини киритди.

Яна бир муҳим ўйин – «Саудия Эл-Классико»си мақомидаги учрашув Жидда шаҳрида маҳаллий «Ал-Иттиҳод» ва пойтахтнинг «Ал-Ҳилол» клуби ўртасида бўлиб ўтди. Риёзликлар бу учрашувда мезбонлар дарвозасига 2 та жавобсиз тўп йўллаб, сафардан 3 очко билан қайтишди.

Бугунги ғалабамидан сўнг «Аш-Шабоб» 20 ўйиндан 50 очко тўплаган ҳолда турнир жадвали етакчилигини ўзида сақлаб қолди. 2-ўриндаги «Ал-Аҳлий»да 49 очко, 3-ўриндаги «Ал-Ҳилол» бисотида 46 очко бор.

Zain Саудия Про-лигаси. 20-тур

АЛ-АҲЛИЙ (Жидда) – АЛ-ФАЙСАЛИЙ (Ҳарма) 2:0 (1:0)
Голлар: Аҳмад ал-Ҳусний (33, 87)

ҲАЖАР (Ал-Аҳсо) – АР-РОИД (Бурайда) 0:2 (0:1)
Голлар: Аҳмад ал-Ҳизрмо (45), Волид ал-Жизоний (60)

АЛ-ҚОДИСИЯ (Ал-Хубар) – НАЖРОН СК (Нажрон) 0:2 (0:0)
Голлар: Аҳмад Мафла (70), Аззон Муқбул (73)

АТ-ТАЪУН (Бурайда) – АШ-ШАБОБ (Риёз) 1:2 (0:0)
Голлар: Ёсин ал-Бахт (60) – Маурисио Вендель (66), Носир аш-Шамроний (69)

АН-НАСР (Риёз) – АЛ-АНСОР (Мадина) 4:1 (1:1)
Голлар: Ким Бюнг-Сук (26), Муҳаммад ас-Саҳлавий (56, 78), Ҳожи Буқош (66) – Аҳмад ал-Ассирий (9)

АЛ-ИТТИҲОД (Жидда) – АЛ-ҲИЛОЛ (Риёз) 0:2 (0:1)
Голлар: Навоф ал-Обид (41), Муҳаммад аш-Шалҳуб (90)

Манба: www.stadion.uz.

Бугунги ўйинда Сервер Жепаров майдонда 89-дақиқа тўп сурди. Қолган дақиқаларда унинг ўрнига Абдулмалик ал-Хайбарий туширилди.

Киритилди: 00:37, 15.02.2012.
Ўқилди: 11920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик