Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Холанд ўз орзуси учун Англияга боришни истайди

Баҳо:
+1 | -1

Бутун футбол тарихи, хусусан Англия футболи Холанд деган фамилияни ҳурмат билан тилга олади. Негаки бир пайтлар шу ном остида ҳаракат қилган инсон "Манчестер Сити" клубининг шуҳратига ҳисса қўшган эди. Алф-Инг Холанд 2001 йилгача клуб таркибида ажойиб ҳаракатлари билан ёдда қолган инсонлардан биридир. У бир ярим мавсум давомида "шаҳарликлар" сафида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 57 та гол уришга муваффақ бўлган эди. Аммо 2001 йилги "Манчестер Юнайтед" билан бўлган ўйин Алфнинг фаолиятига нуқта қўйди. Рўй Киннинг унга нисбатан ишлатган ўта қўпол ҳаракати футболчи соғлиғини хавф остига қолдирди. Бу воқеа Алф-Инг Холанднинг ҳаётида футбол билан ажралиш қисмини бошлаб берганди. "Манчестер Сити" Алф хизматлари учун 100 миллион фунт сарфлаган. Албатта, шунга яраша норвегиялик ҳужумчи ҳам яхши ўйинлар ўтказган эди.

Бугунги замонавий футболда жуда қисқа вақт мобайнида барчанинг тилига тушиб улгурган номлардан бири Эрлинг Холанд, айнан ўша ҳужумчи, Алф-Инг Холанднинг вориси ҳисобланади. Унинг ўйинини кузатар экансиз, беихтиёр иккимингинчи йиллар аввали ёдга келади. Чунки Эрлинг ҳаракатларида отаси қони сезилиб туради. Ёш ҳужумчи 2020 йилда Австриянинг "Салзбург" жамоасидан 18 миллион фунт эвазига Бундеслига клуби, "Боруссия Дортмунд" сафига ўтган эди. Шундан сўнг, ҳаммаси бошланди. Эрлинг ўзининг дебют ўйинидаёқ "Аугсбург" клубига қарши атиги 23 дақиқа ичида учта гол уриб, хет-трикка эришди. Бу натижа сариқлар тарихидаги энг яхши иккинчиси эди. Ундан олдин фақат Пер-Эмерик Обамеянг "Дортмунд" либосидаги илк баҳсида учта гол уришга муваффақ бўлган эди, холос. Аммо бу Холанд кўрсатган ягона энг яхши натижа эмас.

21 ёшли форвард 2019 йилда 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бир ўйинда 9 та гол муаллифига айланган эди. Холанд уч марта хет-трик қайд этган баҳсда Норвегия ёшлари Гондурасни 12-0 ҳисобида доғда қолдирган. Мана шундай натижалари билан аста-секин мукаммаликка интилаётган Эрлингни дунё танилиши тез кечди. Бугунги кунда Алф-Инг Холанднинг фарзанди Эрлинг, Европанинг энг кучли ҳужумчилари қаторидан жой олиб улгурди. Эндигина 21 ёшни қаршилаётган ҳужумчи яшил майса устида рақиб жамоа қўрқинчига айланган. У жарима майдонининг исталган нуқтасида моҳирона услуб ва совуққонлик даражасига эга эканини исботлаган. Ҳужумнинг омадли якуни эса Холанднинг мана шу жиҳатларни яхши ўзлаштиргани сабабли амалга ошади. Ҳозирда "МЮ"га мураббийлик қилаётган собиқ футболчи Сулшер "Молде" клубида ишлаган пайтларидаёқ Холандни ўз эътиборида сақлаган эди. Норвегиялик мутахассис у ҳақида шундай дейди: "Холанд ўйинда юқори даража кўрсата олган ва ўсишга улгурган ҳужумчи. У менга Ромелу Лукакунинг ҳаракатларини ёдга солади". бельгиялик Лукаку ҳам айнан Холанд ёшида шов-шув билан "Челси"сафига бориб қўшилган эди. Холанд тез орада янги жамоа учун ўйнашни бошласа, ажаб эмас.

Бу борада ҳаммани хар ҳил фикри мавжуд. Аммо футболчига АПЛ клубларидан ўта қаттиқ қизиқиш бўлаётганини ҳисобга олсак, у тез орада Англияга йўл олиши ҳам мумкин. Ҳужумчи учун бу ёзда "Челси" айниқса фаворит сифатида қайд этилди. Қолаверса, "МЮ" ҳам унинг истеъдодидан аллақачонлар хабардор бўлган. Шунинг учун Сулшер жамоага илк келган давриданоқ "Молде" таркибидаги Холанд учун скаутлар жўнатиб, унинг ўсишини текшириб турганлиги ҳақида гапирилади. Шундай бўлса ҳам норвегиялик йигитни фикри бу борада мутлақо бошқача. У бир пайтлар отаси Алф-Инг Холанд порлаган "Элланд Роад" ўйингоҳида тўп суриб, "Лидс Юнайтед" билан АПЛ чемпиони бўлишни орзу қилади. Ким билсин, балки бир кун келиб, шундай ҳам бўлар...


Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:00, 15.08.2021.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.