Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Варан "дунёда сўнгги 10 йил ичидаги энг яхши ҳимоячилардан бири" сифатида

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси аъзоси Рафаел Варан якшанба куни "Реал"дан "МЮ" сафига ўтганлиги эълон қилинди. Ушбу трансфер клуб тарихидаги энг қиммат ўнинчи харид сифатида амалга оширилди. Француз ҳимоячиси янги мавсумнинг илк ўйинида, "Олд Траффорд"да "қизил иблислар" "Лидс" устидан 5-1 ҳисобида ғалаба қозонгандан сал олдин оммага расман таништирилди. "Реал" сафида тўрт марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритган ҳимоячи 4 йиллик шартнома билан Англияга ташриф буюрди. Клуб учун 42 миллион фунтга тушган Варан ҳаммаси рисоладагидек кетса, 2025 йилнинг ёзигача жамоа билан бирга бўлади. Унинг келиши, жамоанинг ўнинчи қиммат футболчиси сифатида тарих зарварақларига ёзиладиган бўлди. Бу борада Пол Погба ҳалиҳам етакчи ўринни банд этган. Жейдон Санчо хариди эса, 73 миллион фунт қиймат билан тўртинчи поғонага жойлашди.

Варан трансфери эълон қилинганидан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ҳимоячи янги жойга келганидан ҳурсандлигини билдириб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У билан суҳбат клуб расмий саҳифасида эълон қилинди. Варан бу ҳақида шундай дейди: "Баралла айтишим мумкинки, "Манчестер Юнайтед" дунёдаги энг машҳур ва афсонавий клублардан бири саналади. Менга бу клубга қўшилиш ва АПЛда тўп суриш имконияти берилганида, буни инкор қила олмадим. Ўз фаолиятимда ҳали эришмоқчи бўлган ютуқларим бисёр. Ушбу жамоага қўшилишим эса, мени бу нарсага бир қадам яқинлаштиради деб ўйлайман. Клуб таркибида ўйинларни ютишга чанқоқ, совринларга эга чиқишга қодир футболчилар борлигини кўрдим. Мен улар билан бир сафда ҳаракат қилишдан хурсандман. Сулшер ҳақида гапирилганда, мен унинг сўнгги бир неча мавсумларда клубни юксальтира олганини кўрдим. Айтишим мумкинки, жамоага қўшилдим ва ҳозироқ юқори даражада ўйнашга тайёрман. Мен бу ердаги воқеаларга ижобий таъсир этишни истайман ва клубнинг шонли тарихига кириш учун боримни беришга ҳаракат қиламан".

Рафаел Вараннинг трансфери ҳақида, шунингдек, клуб менежери Оле-Гунар Сулшер ҳам фикр билдирди. У шундай дейди: "Мен дунё футболида сўнгги 10 йилдаги энг яхши ҳимоячилардан бирининг харидини амалга оширишни уддасидан чиққанимиздан бенихоя хурсандман. Рафаел ўз қобилияти билан ҳурматга сазовор ўйинчилар қаторида бўлган. Биз уни проффесионализмга ўзини қанчалик бахш этганлигини жуда яхши биламиз. Ҳозирга келиб, жамоамиз таркибида ажойиб байналмилал ҳимоячилар гуруҳи тўпланди. Варан таркибга ўз тажрибаси ва етакчилик хусусиятларини қўша олишига ишонаман. У топ даражадаги ноёб ҳимоячи саналади. Ўйлайманки, ўз ҳаракатларини ёш футболчиларга ҳам юқтира олади. Варан ғалаба йўлида борини беришга қодир футболчи ва шу сабаб муваффақиятларга эришиши осон кечади. Унинг келгусидаги фаолиятига фақат омад тилайман ва жамоамизда кўрганимдан мамнунман".

Рафаел Варан узоқ йиллар давомида қироллик клуби шарафини ҳимоя қилди ва бир нечта совринларга эга бўлди. Шунингдек, у Россияда Жаҳон чемпиони мақомига эришган эди. Биз ҳам футболчига янги клубда янги зафарлар тилаб қоламиз.

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:30, 15.08.2021.
Ўқилди: 3736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.