Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Виктор Жалилов: «Бугун ёмонроқ ўйин билан ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, биринчи навбатда натижадан хурсандман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Сўғдиёна" билан бугунгидан яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бугун ёмонроқ ўйин билан ғалабага эришдик. Жамоада шаклланиш даври кетмоқда, бугун ҳам захирадан майдонга тушганлар ўйинга киришиб кетишди. Рақиб жамоанинг таркиби анча шаклланиб улгурган, уларнинг таркибидаги 70 фоиз футболчиларни яхши таниймиз, биламиз. Бизда "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам ўйинимиз қовушмаганди, бугун ҳам шундай бўлди. Умуман олганда, бугунги ўйин учун футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар ирода кўрсатиб, ғалабага эришишди, - дейди Виктор Жалилов.

- Вазият шуни тақозо этдики, асосий таркибда майдонга тушадиган яққол ҳужумчи Ғанихонов ва Ўринбоев бор. Иброҳим жароҳатдан энди тузалгани сабаб бугун нари борса 30 дақиқа ўйнай оларди холос. Аммо айнан унинг майдонга тушиши сабабли ўйинимиз сезиларли кучайди. Лекин ўйин бошидан сифатли ҳужумчини майдонга тушириш имконимиз бўлмагани сабаб, бошланғич таркибда ўзгариш қилишга тўғри келди. Буни тўғри тушуниб турибмиз, вазиятни ўзгартириш чораларини топишимиз керак.

- Ҳар бир жамоада, у охирги ўринда бораётган бўлса ҳам, доимо таркибида сифатли футболчилари бўлади. "Локомотив"да ҳам шундай футболчилар кўп. Улардан қайси бирини "Навбаҳор" таркибида кўришни истаётганим ҳақида бирор нима деёлмайман. Ҳаммаси трансферлар амалга ошириладиган даврда ҳал бўлади.

- Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам етакчилар билан орамиздаги фарқ катта эмас. Эндигина иккинчи давранинг иккинчи ўйинини ўтказдик. Қандайдир муаммолар борлигига қарамай, бугунги ўйин жамоа ҳар қандай вазиятда учрашувларда ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига келсак, бу борада ҳеч бир кўрсаткич борасида ҳеч қайси жамоадан ортда қолмаяпмиз. Аввалги ўйинда ҳам, бугун ҳам сўнгги дақиқаларда беш-олти нафар ўйинчимизнинг олдинга ўтганига гувоҳ бўлдик. Агар улар чарчаб қолишганда, ҳужумга ўта олишмасди.

- Самвел Бабаян терма жамоани бошқарган мутахассис сифатида катта тажрибага эга. Қайсидир жиҳатлар бўйича жамоада ўзгаришлар бўлмоқда. Биргаликда амалга ошираётган ишларимиз, нафақат жамоага, балки вилоят футболига ёрдам беришига ишонаман.

- Ҳозирда жамоада шартномам бор. Уни узайтиришни хоҳлашса, узайтираман. Асосийси, клуб мураббийдан, мураббий эса клубдан рози бўлсин. Авваллари истеъфога чиқаришганда ҳам компенсация сўрамаганман, ишим ёқмаган шекилли, шунинг учун ишдан бўшатишди, деб ҳисоблаганман.

- Қачонки, "Навбаҳор" турнир жадвалида 2-3-ўринларга кўтарилсин, шунда жамоа чемпионлигининг 25 йиллигига бағишлаб ҳар қандай ўртоқлик учрашувлари ташкил этилишига розиман, - дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:16, 16.08.2021.
Ўқилди: 1908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.