"Ювентус" Миралем Пьяничнинг ёзда клубга қайтишидан манфаатдор, аммо Турин клуби бунинг учун кўп нарсага тайёр эмас.
Босниялик ўтган йили "Барселона"га трансфер қилинди, аммо харид каталонияликлар учун муваффақиятсиз якунланди - футболчи янги мавсумда Рональд Куман режаларига киритилмаган.
"Барса" Пьянични "Юве"га ижарага беришга тайёр, аммо Турин клуби футболчининг маоши шартнома ёпилишидан олдин қисқартирилишини хоҳламоқда. "Бьянконерилар" Пьяничга бир мавсум учун 5 миллион евродан ортиқ маош тўлай олмайди.