Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Республикамиздаги тажрибали бокс мураббийлари билан йиғилиш ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида юртимизда фаолият олиб бораётган бокс мураббийлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, терма жамоа мураббийлари ва бокс мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Токио Олимпиадасида қайд этилган натижалар таҳлил қилинди, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Сўзга чиққан тажрибали мутахассислар таклифларини, фикрларини билдиришди. Тажрибали мураббийлар юзага келадиган муаммолар, камчиликлар ҳақида гапиришди, мамлакатимизда мусобақалар ташкил этишни кўпайтириш таклиф этилди.

"Бир неча кун олдин ўтказилган учрашувда Муҳтарам юртбошимиз томонидан вазифалаб белгилаб берилди. Токио Олимпиадаси биз учун жуда катта тажриба бўлди. Спортда майда нарсанинг ўзи йўқ - тиббиёт ва психология ҳам бундай вақтларда катта аҳамиятга эга. Биз спорт орқали юртимизга соғлом авлодни етказиб беришимиз керак. Барчага раҳмат айтмоқчиман", - деди МОҚ раиси йиғилиш давомида.

Сакен Полатов эса мутахассислар фикри учун федерация эшиги доим очиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Биз учун сизнинг фикрларингиз жуда муҳим. Федерациямиз эшиги сиз учун доимо очиқ. Биз федерацияда жамоатчилик ва мураббийлар кенгаши шакллантирамиз. Мақсад йўлида жипслашиб ишлашимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб, бир жамоада ҳамфикр бўлиб фаолият олиб бораётган мураббийларимизга раҳмат айтмоқчиман", - деди Сакен Полатов.

Шундан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳақида фикрларини билдирди. Раҳматжон Рўзиохунов эса ҳудудларда фаолият олиб бораётган мураббийлар билан яқиндан ҳамкор сифатида ишлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 10:04, 17.08.2021.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.