Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сакен Полатов Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Токио Олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Демак, бизда янги цикл бошланди.

Олимпиада якунига етгач ўз-ўзидан навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик бошлаб юборилди. Ўзбек боксчиларини олдинда кўплаб мусобақалар кутиб турибди.

Бугун навбатдаги мусобақалар олдидан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов терма жамоамиз аъзолари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.

Йиғилиш давомида эндиликда терма жамоада ишни ташкил этишда киритиладиган ўзгаришлар, олдиндаги режалар ва бошқа масалалар гаплашиб олинди.

Йиғилиш давомида федерация раҳбари барча учун имконият борлиги ҳақида гапирди.

"Эндилкда терма жамоа таркиби бир неча мутахассисдан ташкил топган мураббийлар кенгаши қарорига кўра аниқланади. Терма жамоа учун йиғинлар сони кўпайтирилади.

Барчангизда ўз олдингизга қўйган мақсадингиз бор. Унга эришиш учун эса фақат ва фақат меҳнат қилишингиз лозим.

Бу ерда ўтирган барча боксчилар Париж Олимпиадаси, жаҳон чемпионатлари учун потенциал номзод ҳисобланишади.

Сиздан талаб қилинадигани фақат интизом ва меҳнат. Мусобақаларга ким кучли бўлса ўша боради. Таркиб танлашда номларга қараб ўтирмаймиз. Барчада имконият бор.

Шуни ҳис қилишингизни истардимки, Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг айнан боксга эътиборлари бошқача. Биз ушбу эътиборга юксак натижаларимиз билан жавоб қайтаришимиз лозим", - деди Сакен Полатов.

Йиғилиш давомида шунингдек кенгайтирилган таркиб аниқлаб олингани маълум қилинд. Жаҳон чемпионати 13 та вазн тоифасида ўтказилиши яна бир бора эслатиб ўтилди.

Учрашувда терма жамоамиз сардори Баҳодир Жалолов, шунингдек Рустам Тўлаганов ва яна бир неча боксчиларимиз ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 15:14, 17.08.2021.
Ўқилди: 1653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.