Фарғонанинг «Нефтчи» клуби БААнинг Шаржа шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
«Нефтчи» 18 февраль куни ОЧЛ саралаш плей-офф финал раунди доирасида БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасига қарши майдонга тушади. «Мактум Бин Рашид ал-Мактум» стадионида бўлажак ўйиннинг ғолиби ОЧЛ «D» гуруҳи иштирокчисига айланса, имкониятни бой берган жамоа қитъа кубоклари учун курашни ОФК Кубоги «D» гуруҳида давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Юрий Саркисян ушбу учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи номини эълон қилган. 14 февраль куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказилган футболчиларнинг барчаси яхши ҳолатда.
«Аш-Шабоб»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган «Нефтчи» футболчиларини яна бир маротаба эслатиб ўтамиз.
Дарвозабонлар: Ҳ.Чилматов Ф.Турдалиев.
Ҳимоячилар: Ш.Пўлатов, О.Нурбоев, Д.Эрматов, Ф.Холмуродов, Н.Шоимов, М.Низомиддинов, И. Бобохонов.
Яримҳимоячилар: М.Саидов, И.Акрамов, А.Алижонов, С.Соипов, Б.Ёқубов.
Ҳужумчилар: С.Мирзаев, А.Бердиев, О.Исроилов, Т.Исломов, Ш.Хакимов.