Daily Telegraph хабарига кўра, «Тоттенхем» Харри Кейнни жамоада ушлаб қолишда давом этади. Клуб 125 млн фунтлик янги таклифни қабул қилиб олган.
Музокараларнинг бошланғич нуқтаси билан таққослаганда, «шаҳарликлар» аллақачон 25 миллион фунт қўшиб қўйишди.
Биринчи расмий таклиф 100 миллион еврони ташкил этганди. Энди «Сити» 125 миллион евро тўлашга ва ўз футболчиларидан бири ҳисобидан қўшимча товон пулини ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Аниқлик киритилишича, «Тоттенхем» президенти Даниель Леви «Манчестер Сити»даги ҳамкасбларининг қўнғироқларига жавоб бермайди.