Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -1

“Рома” футбол жамоаси бош мураббийси Жозе Моуриньо клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни тилга олди. У Элдорнинг трансфери ва ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

Моуриньо “Бетис” билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапирар экан, Элдорнинг яхши ўйин кўрсатганини таъкидлади:

«Менимча, биз 50-55 дақиқа яхши ўйнадик, яхши рақобат уюштира олдик. Элдор Шомуродов икки кун аввал жамоага етиб келганига қарамай, яхши ўйнади. У бизда қандай футболчи бор эканини кўрсатиб берди. Кейин эса ҳаммаси ёмон якунланди”.

Журналистнинг “Сиз Руи Патрисио ва Элдор Шомуродов билан ишлашга қарор қилдингиз. Сизнингча, улар “Рома”га нима бера олади”, деган саволига ҳам бундай жавоб қайтарди:

"Жуда кўп нарса. Қаранг, трансфер ойнаси мен тасаввур қилганимдан бироз фарқ қилди. Мен раҳбариятга ва бош менежерга жамоа ҳақида қандай фикрда эканлигимни ва жамоамнинг дастлабки босқичини қандай кўришимни айтдим.... Ўйлайманки, клуб яхши ишлаяпти. Клубга биз амалга оширган трансферлар учун миннатдорчилик билдиришим керак. Элдор билан шартнома туздик. Чунки бизга бироз ҳаракатчанлик, бироз тезлик, хужумда уюшқоқлик керак эди. Биз бундан жуда мамнунмиз".

Киритилди: 13:57, 18.08.2021.
Ўқилди: 17184 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик