«Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влахович клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортган.
Флорентсия клуби раҳбарияти форвардга 2026 йилгача бўлган шартнома таклиф қилиб, унинг маошини 3,5 миллион евро + 500 мингни ташкил этди. Бироқ, бу таклифларга Влахович рози бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Влаховичнинг "Атлетико"га ўтиши борасида хабарлар тарқалаётган эди.