Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби "Сан Паулу"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Бруно Увинини мавсум оҳиригача ижарага олди. Бруно Увини 20 ёшгача бўлган терма жамоа сафида ўтган йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Бразилия терма жамоасининг сардори ҳам ҳисобланади.
Ҳарри Реднапп футболчини ўз жамоаси сафига қўшиб олганидан ҳурсанд эканлигини яширмади.
"Биз жуда иқтидорли ва келажаги порлоқ бўлган ёш футболчи билан шартнома имзоладик. Ўйлайманки у бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ кўникиб кета олади",- дейди Реднапп клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Маълумотларга қараганда, "Тоттенҳэм" мавсум оҳирида футболчининг трансферини ҳам тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган. 20 ёшли бразилиялик ҳимоячининг трансфер нархи 3.7 миллион евро сифатида баҳоланган.