«Челси» вингери Ҳаким Зиеш ёзда клубини ўзгартирмайди.
Италиялик журналистлар воқеаларнинг бундай ривожланишини тахмин қилишмоқда. «Милан» Зиешни ижарага олмоқчи бўлди, аммо «россонерилар» ўз мақсадига эриша олмади.
«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Зиешга ишонади ва уни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот учун, Зиеш Европа суперкубогида жароҳат олганди.