Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

«Насаф» марказий стадионида нима гаплар?

Баҳо:
+3 | -

Футбол мухлисларини соғинтирган янги мавсум ҳам тобора яқинлашиб келмоқда. Албатта мухлисларимизни “Насаф” марказий стадионида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари табиийки жуда қизиқтиради. Биз “Марказий” стадион директори Салим ЮЛДАШЕВдан мажмуада олиб борилаётган ишлар ҳақида интервью олдик.

— Футбол мавсуми бошланишига ҳам жуда яқин вақт қолди. Сайтимиз мухлисларига стадионда олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Аввалламбор, воҳамиз футбол мухлисларининг сайти ишга тушгани билан барча футбол ишқибозларини табриклайман. Сайтнинг ижодий гуруҳига келгуси ишларида улкан зафарлар тилайман.

— Раҳмат.
— Хабарингиз бор, стадионимизда жорий мавсумдаги илк футбол мусобақаси шу йилнинг 6 март куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Насаф” ҳамда Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Жазира” клублари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:30да бошланиши белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан стадионимизда тайёргарлик ишларини анча олдин бошлаб юборганмиз. Ҳозир биз асосан футбол майдони чим қопламасини сифатини яхшилаш устида ишлаяпмиз. Чимни бир неча маротоба минерал ўғитлар билан озиқлантирдик. Буни шу соҳа мутахассислари кўрсатмаларига асосан амалга ошираяпмиз. Лекин бизга бу йил об-ҳавонинг совуқроқ келиши, одатга кўра ёғингарчиликлар кўп бўлаётгани бироз ноқулайликлар туғдирмоқда. Шунга қарамай бунинг чораларини кўриб майдон майсасини керакли миқдорда ўсишига эришишимиз керак. Стадионимизда шунингдек кенг миқиёсда реконструкция ишлари олиб борилди. Марказий кириш қисми ва пештоқи замонавий кўринишга келтирилди. Ғарбий секторнинг устки қисми ёпилди. Келгусида ўриндиқлар сони 30000 тага етказилиши кўзда тутилган. Режа бўйича, биринчи навбатда шимолий секторлардаги ўриндиқлар ва кейинги навбатда жанубий секторлардаги ўриндиқлар сони кўпайтирилиши назарда тутилган. Реконструкция ишлари давом этаверади ва шу йилнинг ўзида яна бир қанча ишларни амалга ошириш режамизда бор. Шунингдек ОФК талабларига кўра стадионимизда жамоалар ечиниш-кийиниш хоналари, ҳакамлар учун хоналар, матбуот анжумани ўтказиш хоналари жиҳозланиб, барча қулайликлар билан жуда кўркам ҳолатга келтирилди. Матбуот ходимлари учун ўриндиқлар сони 140 тага етказилган. Чет эллардан ташриф буюрадиган меҳмонлар учун ҳам ложалар жуда шинам ҳолатда.

— Ўзингиз биласиз, стадионга мухлислар футбол томоша қилиш билан биргаликда ҳордиқ чиқариш учун ҳам ташриф буюришади, томошабинларга бу борада қандай қўшимча қўлайликлар яратилмоқда?
— Албатта, биз стадионимизга биринчи навбатда мухлислар кўпроқ ташриф буюриб, футбол томоша қилиб, яхши дам олишини чораларини кўришимиз керак. Бу борада бизда томошабинлар учун яхши шароитлар яратилган. Масалан ҳар бир секторда санитария хоналари, секторларда ОФК талаблари бўйича ўтириш учун қулай пластмасса ўриндиқлар жойлаштирилган. Стадионда бир эмас, иккита рангли табло ўрнатилган. Бир таблода ўйинда қатнашаётган жамоалар ўртасидаги ҳисоб ёритилиб турса, иккинчи таблода бевосита бўлиб ўтаётган ўйин транслацияси намойиш этилади. Шунингдек, қизиқарли вазиятларни такроран томоша қилиш имкони бор. Стадионимизда ўйинлар ўзимизга тегишли Германиядан келтирилган, энг сўнгги русумдаги КТС орқали, бир вақтнинг ўзида 11 та камера билан, HD форматида тасвирга олинади. Стадион узра ўргимчак камера — “паук” ҳам ишлаб туради. Бу стадиондаги мухлисларимизга ҳам, телевизорда томоша қиладиган мухлисларимизга анча завқ бағишлайди. Шунингдек, биз стадионимизга ташриф буюрадиган мухлислари учун ҳар доим хавфсизлик чораларини эътиборга оламиз ва янада қўлайликлар яратиш мақсадида, бу йилда ҳар бир секторда алоҳида салқин ичимликлар ва енгил овқатлар савдосини кўпайтириш режамизда бор.

— Мана ўтган йили “Насаф” марказий стадионида мамлакатимиз тарихида илк марта ОФК кубоги финали ўтказилди, бу футбол байрамига Осиёнинг кўпгина жойларидан, хусусан бошқа хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Айтингчи сиз умуман стадиондаги тайёргарлик бўйича уларнинг фикри билан қизиқдингизми?
— Албатта бу нуфузли мусобақага биз жуда катта ҳажмда тайёргарлик кўрдик, стадионимизга ташриф буюрганлар, ўйлайманки, бизнинг меҳнатимиздан мамнун бўлишди. Жиддий ҳеч қанақа эътироз билдиришмади, фақат бир кўнгилсиз воқеани ҳисобга олмаганда.

— Қанақа кўнгилсиз воқеа экан?
— Эсингизда бўлса финал мусобақаси ниҳоясига етиб бораётган бир пайтда мухлислардан бири трибунадан футбол майдонига тушиб келди, бизга шу бўйича ОФКдан ташриф буюрган ўйин комиссари ўз эътирозини билдирди. Бу каби ҳолатни келгуси нуфузли ўйинларда такрор содир этилмаслигига бор эътиборимизни қаратамиз, албатта.

— Салим ака, мазмунли суҳбат учун ташаккур. Сиз раҳбарлик қилаётган стадион ходимларига мухлислар учун қулайликлар яратишда ҳормай-толмай меҳнат қилишларини тилаймиз.
— Раҳмат. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, ҳаммаларингизни 2012 йил 6 март куни соат 19:30 бошланадиган футбол байрамини томоша қилиш учун стадионимизга таклиф қилиб қоламан.

Суҳбатни Ренат ЭРНАЗАРОВ ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:00, 15.02.2012.
Ўқилди: 15027 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.