Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Широковни кенг қулоч билан кутиб олинг

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: Getty Images

Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида жарима тўпи ижро этилгач, Жевнов қўлидан қайтган тўпни Макси Перрейра дарвозага тўғирлаб қўйгач, лиссабонликлар «программа минимум» — сафарда гол уриб олиш миссиясини бажариб бўлишган эди.

Лекин 7 дақиқадан сўнг Роман Широков ўз сўзини айтди. Чап қанотдан унга ҳаводан узатилган тўпни 15 метрлардан тўхтатмай Артур Мораеш дарвозасининг ўнг «олтилиги»га тўғирлаб юборди. Ўта гўзал гол!

Юқорида ўқиганларингиз бугун бўлиб ўтган «Зенит» - «Бенфика» клублари ўртасидаги ЕЧЛ нимчорак финали дастлабки учрашувининг биринчи бўлимида рўй берган голли вазиятлар таҳлили эди.

Энг ҳаяжонли лаҳзалар барибир иккинчи бўлимда юз берди. Кеча бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида Спалетти жароҳатланган Малафеев ўрнига «рамка»ни қўриқловчи Жевнов ҳам португаллар дарвозасини ишғол қила олишлигини айтиб, мақтанмаганида балким бугун «Зенит» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлармиди... Чунки питерликлар дарвозасидан жой олган тўпларда айнан Гагарин адашининг «хизматлари» беқиёс бўлди.

71-дақиқада «Зенит» ўнг қанотдан жуда чиройли комбинация уюштирди. Кержаков бошлаб берган ҳаволатмани Бистров ўртароқда турган Семакка «эсон-омон» ўтказиб юборди. Сергей эса дарвозага орқа тутиб турган ҳолатда тўпни товони билан чап «олтилик»ка йўналтирди. Тузук-қуруқ изоҳ тополмасдан, «Бунақа голларни фақат Месси уриши мумкин», дея мақтанишди НТВ+ шарҳловчилари.

Ўйинда бироз «комфорт» ҳисоб ҳосил қилган питерликлар 3 дақиқагина «чидай олишмади». Яна дарвозабоннинг нўноқлиги туфайли Кардосо ҳисобни тенглаштириб кетди. Ҳолбуки сониялар муқаддам «Зенит» тўпни меҳмонлар бурчагига обориб қисиб, вақтни «ўлдириш» режасини тузаётганди.

«Ҳаммаси тугади», деб турганлар оний лаҳзада Широковнинг мавжудлигини унутиб қўйишди. Айнан Романнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига дақиқа ўтмасдан ғалаба тўпи киритилди – 3:2!

Хуллас, агар учрашув 2:2 дуранг ҳисоб билан якунланганда «Зенит»га 6 мартдан 7 мартга ўтар кечаси жуда қийин бўларди. Энди эса бироз қийин бўлади.

ЗЕНИТ (Россия) – БЕНФИКА (Португалия) 3:2 (1:1)
Голлар: Широков (27, 88), Семак (71), – Перрейра (20), Кардосо (87)
ЗЕНИТ: Жевнов, Алвеш, Ҳубочан, Ломбертс, Анюков, Зирянов (Семак, 46), Широков, Денисов, Файзулин (Розина, 89), Канунников (В.Бистров, 66), Кержаков.
БЕНФИКА: Артур Мораес, М.Перрейра, Луизау, Гарай, Эмерсон, Гайтан (Мигел Витор, 90), Бруно Сезар (Нолито, 76), Матич, Витцель, Родриго (Аймар, 30), Кардосо.
Огоҳлантиришлар: Анюков (63) — Луизао (13), Алвеш (17), Бруно Сезар (45), Аймар (75).
Жавоб учрашуви: Тошкент вақти билан 7 март, 00:45 да.

Манба: www.stadion.uz.

Дарвоқе, агар шу тобда «Шўртан» «Бенфика»га қарши ўйнаганда портгуалияликларни қийналмасдан юта оларди, дейиш мумкин. Чунки улар «Зенит»ни ютишувди-да... ;)

Киритилди: 00:15, 16.02.2012.
Ўқилди: 11522 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.