Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Нукусда велоспорт бўйича мамлакат чемпионатига старт берилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча Қорақалпоғистон Республикасида велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Унда 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришоқда. Мусобақада Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 100 нафарга яқин ёш велопойгачилар ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.

Регламентга кўра, кечаги кун дастурида спортчилар 5 км масофага шахсий пойга бўйича яккалик беллашувларини ўтказишди.

Қизиқарли кечган баҳсда ғолиблик мезбон жамоа вакили Бексултан Курбаниязовга насиб этди. Иккинчи натижани Миллий гвардия қошидаги «Динамо» клуби вакили Нурсултан Турсунов қайд этган бўлса, кучли учликни Никита Еремов якунлаб берди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионатни Нукусда ўтказишдан мақсад Республикамизнинг барча ҳудудларида спорт тарғиботини янада кучайтиришдир.

Қорақалпоғистон эса сал кам 40 йил ичида илк бор ушбу спорт туридаги Республика чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 08:33, 19.08.2021.
Ўқилди: 1511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.