Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Локателли: «Болалик орзуси амалга ошди»

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина Туриннинг «Ювентус» клубига келиб қўшилган Мануэль Локателли ушбу трансферга изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, Мануэль яқин вақтгача «Сассуоло»да ўйнаган эди.

"Болалик орзуси амалга ошди. Мен бу ерда бўлиш учун жуда кўп ҳаракат қилдим. Энди тезроқ  майдонда бўлишни ва бу буюк клуб таркибида ўйнашни сабрсизлик билан кутаман.

«Сассуоло» билан хайрлашганимда, йиғлаб юбордим. Бу клуб менинг юрагимда абадий қолади. У менга аввало яхши одам бўлишимга катта ёрдам берди, шахсиятимни шакллантиришга ёрдам берди.

Бироқ, баъзида жиддий қарорлар қабул қилиш ҳам керак, бу ҳаёт. Айни дам «Сассуоло» билан хайрлашиб, янги саҳифа очиш учун тўғри вақт.

Мен қийинчиликларга тайёрман, уларни енгиб ўтишга ва бундан ҳам яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламан»,- дейди Локателли.

Киритилди: 11:05, 19.08.2021.
Ўқилди: 2249 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.