«Челси»га қайта қўшилган бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ОАВ вакилларига интерю берди:
«Мен «Арсенал»га қарши илк учрашувда иштирок этиш имкониятига эга эканлигимдан бахтиёрман. Ўйлайманки, яхши натижага эриша оламиз. Мен жамоага керак эканлигимни исботлашга ва мураббий ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Барчамиз узоқ муддат майдонда жанг қиламиз ва бу бир нарса — клуб манфаати учун. Шахсан, мен учун Англияга яна қайтиш бу катта бахт».
Эслатиб ўтамиз, Лукаку лондонликлар учун 90 миллиондан кўпроққа тушган. У Италияда бир мавсумда 24 гол уришга муваффақ бўлган.