Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Абрамов Жанубий Корея ва Японияга борадиган таркибни эълон қилди

Баҳо:
+1 | -

25 февраль кунги Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ва 29 февраль кунги Японияга қарши ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги ўйинлар учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айни пайтда бош мураббий Вадим Абрамов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳориж йиғинида иштирок этмоқда. 21 февраль куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин мутахассис олимпия терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси: Акбар Исматуллаев, Жасур Ҳасанов, Ойбек Қиличев ва Дилшод Раҳматуллаев билан Сеулга йўл олса, қолган футболчилар 24 февраль куни Мисрга қарши ўйин учун Дубайга қайтиб келишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо қолган футболчилар мураббий Шуҳрат Мақсудов билан 22 февраль куни Сеулга етиб боришади.

Учинчи саралаш босқичининг 5-тури доирасидаги Тожикистонга қарши ўйинда Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Вагиз Галиулин, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Александр Гейнрих ва Сервер Жепаров каби футболчилар сариқ карточка ишлаб олишганди. Бунга қадар ҳам мазкур футболчиларнинг сариқ карточкаси бўлгани сабаб, улар Японияга қарши сўнгги турни қўйиб юборишга мажбурлар. Эвазига миллий терма жамоа асосини ташкил қилувчи бу футболчилар ҳал қилувчи босқични сариқ карточкаларсиз бошлаш имконига бўлишади. Мазкур сабабларни инобатга олиб Вадим Абрамов уларни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинига жалб этмади.

Таркибга назар ташласангиз, ундаги икки нафар дарвозабон - Мурод Зуҳуров ва Акбар Тўраев миллий терма жамоа либосида майдонга тушишмаган. Шунингдек Иброҳим Раҳимов ҳам миллий терма жамоа сафида дебют қилиш имконига эга бўлмоқда. Бир қатор футболчилар эса яқиндагина бўлиб ўтган Кувайт ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинда иштирок этишган. Шунингдек Ислом Иномов терма либосида 30талик довонни забт этиш имконига эга бўлмоқда. Қуйида Сеулга йўл оладиган футболчилар рўйхати билан танишинг.

Футболчи Ампула Туғилган йили Жамоа Ўйинлар сони
1 Игнатий Нестеров дарвозабон 1983 "Бунёдкор" 66
2 Мурод Зуҳуров дарвозабон 1983 "Насаф" -
3 Акбар Тўраев дарвозабон 1989 "Бунёдкор" -
4 Анзур Исмоилов ҳимоячи 1985 "Чаньчунь Ятай" 35
5 Акбар Исматуллаев ҳимоячи 1991 "Пахтакор" 2
6 Камолиддин Тожиев ҳимоячи 1986 "Жиангсу" 7
7 Ислом Иномов ҳимоячи 1984 "Локомотив" 29
8 Артём Филипосян ҳимоячи 1988 "Бунёдкор" 4
9 Станислав Андреев яримҳимоячи 1988 "Пахтакор" 22
10 Тимур Кападзе яримҳимоячи 1981 "аш-Шаржа" 91
11 Иброҳим Раҳимов яримҳимоячи 1984 "Локомотив" -
12 Ильдор Магдеев яримҳимоячи 1984 "Пахтакор" 21
13 Жасур Ҳасанов яримҳимоячи 1989 "Бухоро" 3
14 Александр Мерзляков яримҳимоячи 1986 "Шўртан" 2
15 Азиз Ҳайдаров яримҳимоячи 1985 "аш-Шабаб" 40
16 Ойбек Қиличев яримҳимоячи 1989 "Пахтакор" 2
17 Дилшод Раҳматуллаев яримҳимоячи 1989 "Локомотив" 1
18 Александр Шадрин ҳужумчи 1988 "Локомотив" 2
19 Баҳодир Насимов ҳужумчи 1987 "Нефтчи" (Боку) 5
20 Шавкат Саломов ҳужумчи 1985 "Бунёдкор" 8

 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:29, 16.02.2012.
Ўқилди: 11943 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.