«Фиорентина» президенти Рокко Комиссо ҳужумчи Федерико Кьезанинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, «Ювентус» ва бошқа грандлар анча кучсиз ўйин кўрсатишмоқда. Улар футболчиларга жуда кўп пул таклиф қилмоқдалар.
«У каби клублар Федерикони биздан ўғирлаб, пул билан алдашяпти. Албатта биз билан «Ювентус» ўртасида катта фарқ бор.
Қанча кўп даромад бўлса, шунча кўп пул сарфлашингиз мумкин. Уларда маош учун 300 миллион евро ҳеч гап эмас, бизда эса бу узоғи борса 70 миллион бўлиши мумкин. Пул ҳамма нарсани ҳал қилади.
«Ювентус», «Барселона» ва «Интер» ўз кредитлари эвазига ифлос бизнес билан шуғулланмоқдалар», - дея хулоса қилади Комиссо.