«Манчестер Сити» клуби футболчиси Бернардо Силва Ҳарри Кейн трансфери бир қисми бўлишни истамаслигини билдирди. Бундай ғоя ёзнинг бошида таклиф қилинган эди. Аммо Силва бунга қарши чиққан.
У ундан кўра, Испанияга кетишни афзал кўрмоқда. 27 ёшли футболчига ушбу ёзда яхши таклиф чиқса, кетишга рухсат берилиши ҳақида маълум қилинган. Бу ҳақда португалияликнинг агенти Хорхе Мендез ҳам айтиб ўтган.