14 февралдан бошлаб пойтахтимиздаги учинчи босқич йиғинини бошлаган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси бир кун ўтиб навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Аҳмад Убайдуллаев шогирдларига бу сафар Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги «Қизилқум» клуби рақиблик қилган. Ушбу синов ўйинида ҳам ҳар икки томон бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Тўлқин Мирзаев томонидан киритилган гол зарафшонликларга ғалаба келтирди.
Назорат баҳси. 15 февраль (чоршанба).
«Динамо» - «Қизилқум» - 0:1 (0:0)
Гол: Т.Мирзаев, 75.
«Динамо»: Игорь Михайлов, Александр Хвостунов, Аҳрол Рисқуллаев, Никита Свиридов, Мурод Ҳамроев, Умед Абдураҳмонов, Суннатилла Мамадалиев, Сирожиддин Сайфиев, Дилявер Абубуллаев, Зафар Полвонов, Рўзим Ахмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Жамол Отақулов, Жасур Бобоев, Баҳодир Муртазоев, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Илёс Пардаев, Турғун Қобилов, Владислав Алексин.
«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Аваз Агалиев, Рустам Боқиев, Темур Кагиров, Алишер Самадов, Азиз Абдуллаев, Андрей Власичев, Фируз Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Тимур Васильев, Тўлқин Мирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Артем Макосин, Илья Кликунов, Акмал Холиқов, Сарвар Отабоев, Файзулла Қамбаров, Константин Боев, Илья Ильин.