«Ливерпуль» АПЛнинг иккинчи турида ўз уйида «Бёрнли»ни 2-0 ҳисобида таслим этди. Биринчи гол 18 дақиқада Диего Жота томонидан киритилди. Дастлабки голга қадар меҳмонлар тўп билан кўп муомала қилаётган эди. Иккинчи гол Муҳаммад Салоҳга тегишли эди. Аммо бу гол оффсайд туфайли инобатга олинмади.
Кейинги гол Садио Манега тегишли эди. У 69 дақиқада ҳисобни ўз фойдасига мустаҳкамлади. Шу билан мерсисайдликлар турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди.