Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Нуну Эшпириту Санту собиқ клуби майдонига қайтмоқда (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 2-тури доирасида «Вулверҳемптон» ўз майдонида собиқ мураббийи Нуну Эшпириту Санту бошчилигидаги «Тоттенҳем»ни қабул қилади.

Мазкур ўйиндан олдин қизиқ маълумотларни тақдим этамиз.

«Вулверҳемптон» «шпорлар»га қарши «Молинеаух» стадионидаги охирги 7 АПЛ учрашувининг фақатгина биттасида ғалаба қозонган — 2 дуранг, 4 мағлубият. Мазкур ғалаба 2010 йил февраль ойида қўлга киритилган.

Адама Траоре «Вулвес» сафига 2018/19 йилги мавсум бошида қўшилган ва шу пайтга қадар АПЛда 412 дриблингни амалга оширган. Бу мусобақада исталган футболчининг натижасидан яхши.

Нуну Эшпириту Санту саккизинчи бор португалиялик ҳамюрт ҳамкасбларига тўқнаш келмоқда (Марко Силва, Жозе Моуриньо, Бруну Лейж). У олдинги 7 баҳснинг фақатгина иккитасида зафар қучган (3 дуранг, 2 мағлубият).

«Шпорлар» АПЛда 2003/04 йилги мавсумдан бери илк бор «Вулвес» устидан кетма-кет ғалабага эришиши мумкин.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Стюарт Этвелл

Қанот ҳакамлари: Ден Кук, Марк Перри

Захира ҳаками: Питер Бенкс

ВАР: Мартин Аткинсон

ВАР ёрдамчиси: Жеймс Меинверинг

Жамоалар АПЛ доирасида ўзаро 14 бор тўқнаш келишган. 7 учрашувда «Тоттенҳем» ғалаба қозонган, 4 марта «бўрилар»нинг қўли баланд келган бўлса, 3 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўзаро тўқнашувларнинг ҳозирча охиргиси бўлиб тургани жорий йилнинг 16 май куни ўтказилган ва лондонликлар ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Тахминий таркиблар

Вулверҳемптон — Са, Килмен, Коади, Саисс, Ҳоевер, Марсал, Моутинё, Невеш, Тринкао, Хименес, Траоре

Тоттенҳем — Лёрис, Танганга, Санчес, Даер, Регилён, Хойберг, Скипп, Алли, Моура, Сон, Бергвейн.

Йўқотишлар

«Вулверҳемптон» сафида Жонни, Вилли Боли, Педро Нету, Дениел Поденс, Ерсон Москера ва Уго Буэнода жароҳат бор.

«Тоттенҳем» таркибида эса Ҳарри Кейн ва Тангуй Ндомбеле спорт формасини тиклашда давом этишмоқда. Картер-Викерс, Жо Родон эса жароҳатларини тиклашмоқда.

Рақамлар

«Вулверҳемптон» АПЛ доирасидаги охирги 4 ўйинда мағлубиятга учраган.

«Тоттенҳем»нинг АПЛдаги охирги 4 меҳмон ўйинида ўртача ҳар бир баҳсида 2,5 дан кўпроқ гол урилган.

«Шпорлар» АПЛ доирасида охирги 4 ўйинда камида иккитадан гол ўтказиб юборган.

«Вулвес» охирги 3 АПЛ ўйинида бир тўп фарқи билан мағлуб бўлган.

Жорий мавсум АПЛнинг 1-турида «Вулверҳемптон» сафарда «Лестер»га 0:1 ҳисобида ютқазган бўлса, «Тоттенҳем» худди шу ҳисоб билан амалдаги чемпион - "Манчестер Сити"ни ўз уйида ютганди.

Эслатиб ўтамиз, «Вулверҳемптон» ва «Тоттенҳем» ўртасидаги беллашув бугун Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:09, 22.08.2021.
Ўқилди: 2163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.