Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Музаффар Абдураҳмонов: «Давлат мукофоти спортчи ва мураббийларни янада руҳлантиради»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчи, мураббий, шифокор ва мутасадди раҳбарларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Мукофот олганлар орасида эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг ҳам мураббийи, ҳам акаси Музаффар Абдураҳмонов ҳам бор. У Президент Фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонига лойиқ кўрилди.

 «Аввало, Президентимиз Шавкат Миромоновичга биз спортчи ва мураббийларга кўрсатаётган эътиборлари учун барча спорт курашчилари оиласи номидан раҳмат айтмоқчиман. Биз учун кутилганидан ҳам аъло даражада ғамхўрлик кўрсатилди. Бу спортчи ва мураббийларни янада руҳлантиради, янги ғалабалар сари ундайди.

Очиғи, Бекзод билан Токио гиламларида олтин медални қўлга киритишни ният қилгандик. Энди бу спорт, унда шундай кутилмаган натижалар бўлиб туради. Айниқса, Олимпия ўйинлари бошқа мусобақалардан шуниси билан ҳам фарқланади. Насиб қилса, Париж-2024 Олимпиадасида олий орзумизни рўёбга чиқарамиз.

Бунинг учун астойдил ҳаракат қиламиз. Машғулотларни аллақачон бошлаб юборганмиз. Олдинда икки ойдан сўнг ўтказиладиган жаҳон чемпионати, келаси йили Хитойда ўтажак Осиё ўйинлари бор. Бу мусобақаларда ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз», – дейди Музаффар Абдураҳмонов.

Манба: Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати
Киритилди: 09:43, 22.08.2021.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.