“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Леванте” билан ўйин (3:3) ҳақида гапирди.
“Реал Мадрид” биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб, яхши ўйин кўрсатди. Аммо якунда биз икки очко йўқотишга мажбур бўлдик. Бу натижани тушунтириш қийин, биз ёқимсиз ҳиссиёт билан майдонни тарк этдик.
Иско, шубҳасиз, бу учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Унинг ўрнига майдонга тушган Марко Асенсио ўйинга тетиклик олиб кириши керак эди.
Винисиус? Унинг очилмаган жуда кўп қирралари мавжуд. У гол уриши керак, лекин у ажойиб тўпурар бўладими, билмайман.
“Леванте”дан учта гол ўтказиб юбордик. Учинчиси омадсизлик, биринчисида биз ҳимоя чизиғини яхши ушлаб тура олмадик, иккинчисида эса қарши ҳужумда ожиз қолдик”, – дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Маrcа.
Маълумот учун, “Реал” икки ўйинда 4 очко жамғарди ва турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Леванте” эса 2 очко билан саккизинчи ўринда.