Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко кейинги фаолиятидаги режалари билан ўртоқлашди.
"Ҳозирги жараён жуда тинч. Биз ўшанда шартнома тугагунга қадар ҳеч қандай вариантларни кўриб чиқмадик. Энди мен бўшман, баъзи вариантларни кўриб чиқишим керак бўлади.
Бу клублар ва бошқа терма жамоаларга тегишли. Кўрамиз. Мен тушунаман, ҳозир менда вақт бор, шунинг учун имкониятдан фойдаланиб, бошқа клублар таклифини тинглаб кўраман, бошқа мураббийлар билан гаплашаман.
Мен умуман янги лойиҳаларга қизиқаман. Амбицияси бор бундай жамоалар билан ишлаш ҳар доим ҳам ёқимли. Шунга қарамай, бу клуб ёки терма жамоа бўлиши мумкин.
Ҳар иккисида ҳам ишлай оламан. Биз турли вариантларни кўриб чиқаяпмиз”, - дейди мутахассис.
Аввалроқ Шевченко кетганидан кейин Украина терма жамоасини ким бошқаргани ҳақида хабар берилганди.