«Арсенал» сардори Гранит Жака жамоа атрофида айланаётган танқидий фикрлар хусусида тўхталиб, бу футболчилар кайфиятига жиддий таъсир кўрсатаётганини айтиб ўтди:
«Бундай вазиятда бирлаша олиш муҳим. Одамлар тинимсиз танқидлар билан футболчиларимизнинг руҳини «ўлдиришмоқда». Бундай вазиятдан фақат бирлашган ҳолатда чиқиб кетишимиз мумкин. Бир жамоа сифатида биз кучлироқмиз ва натижалар кўрсата оламиз.
Биз ҳам катта натижаларга эришишни хоҳлаймиз, албатта. Дастлабки икки ўйинимиздан сўнг, кўпчилик жамоа ҳақида жиддий танқидий гапларни гапиряпти. Лекин мавсум 2-3та ўйин билан якунланиб қолмайди. Олдимизда кўплар ўйинлар турибди. Биламан, биз ҳар тарафлама ривожланишимиз керак. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқа оламиз», - деди швейцариялик футболчи.
Маълумот учун, «тўпчилар» кейинги турда «Манчестер Сити» билан кураш олиб боради.